К У З



Гулгун фасл навбати ўтиб,

Кириб келди донишманд кузак.

Сукунатга чўмдириб дилни,

Ўй суради хорғин табиат.




Сариқ кўйлак кийди дарахтлар,

Сокин нафас олар бўз тупроқ.

Шабодада дийдираб, титраб,

Аранг шохда турибди япроқ.




Кечагина яшил либосда,

Қувнатарди боққан кўзларни.

Бугун эса ранги зафарон

Ва шикаста унинг диллари.




Орзусида ҳаёт илинжи,

Истамайди бўлмоқ ерпарчин.

Аммо баттол шамолчи уни

Ясаб қўйди умрига якун.




Энди япроқ оёқ остида,

Етмагандай савалар ёмғир.

Табиатнинг япроқла боғлиқ

Ёзиғини кузатмоқ оғир.




Аммо бу бир оғоч қисмати,

Толе, ҳаёт бир-бирла боғлиқ.

Ўша маҳзун ҳазон остида,

Яшилликка бурканар борлиқ.




Ҳаёт яна давом этажак..

12.10.2021

Гулзира Шарипова

(Gulzira xonim)

www.kafiye.net