БИРЛАШГАН ЭЛЛАР




Бирлашган эллар доим шод бўлар, масрур бўлар,

Кўкси тоғ, юзи ёруғ, сарбаланд, мағрур бўлар.

Ҳар амалда пешқадам, оламга машҳур бўлар

Эл дардини англаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини танлаган инсонларга тасанно.




Аҳил элга Тангри ҳам сорбон ато айлагай,

Манзилга етмоқ учун карвон ато айлагай.

Юлдузни урмоқ учун нарвон ато айлагай

Эл дардини англаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини танлаган инсонларга тасанно.




Юз йиллик армонлар ҳам унут бўлиб кетгайдир,

Кечиримли юракнинг заҳми ҳам тез битгайдир.

Иноқ бўлсалар эллар муродига етгайдир

Эл дардини англаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини танлаган инсонларга тасанно.




Элга қувонч бахш этган давронлар омон бўлсин,

Ватанни обод этган боғбонлар омон бўлсин.

Юрт тинчлигин посбони – ўғлонлар омон бўлсин

Эл дардини англаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини танлаган инсонларга тасанно.




Шу табаррук тупроқда бордир боболар изи

Кўринмас оламлардан бизга тикилган кўзи.

Ҳасанбекнинг дилида бор сизга айтар сўзи:

Эл дардини англаган ўғлонларга тасанно,

Ҳақ йўлини танлаган инсонларга тасанно.




2018 йил
Hasan Xolmirza Goyib
www.kafiye.net