Шавкат РАҲМОН


Бу юртдаҳамиша


фитнаданулуғлар
йиқилур юзтубан,
пешобин оқизиб битмаган
фитначи ўтажак устидан.


Азалдан адолат ёритганэнг
олий ҳақиқат йўлини,
элатлар қонлари қоришар
фитналар зулмидан бўлиниб.


Хаёлнинг гулини сўлдирган,
нуратган қанчалаб давронни,
ҳар доим панадан ўлдирган
муғамбир шайтонлар шайтони.


Самовий торлари кесилган,
худога тенглайди ўзларин,
заифлар кетидан эзитган
усталдан ололмас кўзларин.


Разиллар нафасин ҳайдаган
руҳларим, ҳурларим, қайдасиз?
Дилларнинг тубидан таланган
арғувон дурларим, қайдасиз?


Қаҳратон сувини симирга
нсоддадил жўралар, қайдасиз?
Мардликнинг пойига сиғинга
ндарёдил жўмардлар, қайдасиз?


Қайдасиз?Ер билан бир бўлиб,
ётибсиз фитналар қурбони,
фожиа сўнггида сир бўлиб,
фитначи тебратар дунёни.


Умримиз узилган ёғдудайо
фтобга эргашиб кетади,
фитначи пиширган оғулар
тириклик бошига етади.


Ёзилур бир куни тарихда
даҳолар сийлиқлар олгани,
кўмилган замонлар қатида
фитналар очилмай қолгани.




www.kafiye.net