Боғбонқишлоқ, Отаҳовли.


ҚИШЛОҒИМГА




Қишлоғимга кириб бораркан,

Ҳовлимизга яқинлашган дам,

Мени кутиб ўлтирган каби

Туюлади меҳрибон дадам.




“Ў
ғлим, яхши келдингми?” -дея,

Тикилгандек кўзимга оғир.

Йўл бошлайди ҳовлига қараб,

Оҳ, соғинчдан юрагим оғрир.




Ўтар экан остона ошиб,

Бир нур чулғар сеҳрли, жозиб,

Ана, тахта сўри устида

Бувим кутар дастурхон ёзиб.




“Болажоним, келасан дея,

Ёпиб қўйдим сенга иссиқ нон.

Кўзларингдан бувинг ўргилсин,

Кел, бағримга босай, болажон!”




О
ҳ, қадрдон она масканим

Ширин хотиралар қўрғони.

Ҳар гал сенинг бағрингга келсам,

Ота-онам келар кўргани.




Ҳовлидаги райҳонзор бўйлаб

Онам ташлар оҳиста қадам.

Уфқларга тикилиб ўйчан,

Хаёл суриб ўлтирар дадам.



16-17.2009
Hasan Xolmirza Goyib
www.kafiye.net