Kategoriler

Arşivler

Gulzira Şaripova Kategoriler

Tarih 13 Tem 2021 Kategori: Gulzira Şaripova

Бўлмасмиди / Olmazdımı

Озарбайжонлик шоир дўстимиз Назир Қасимов шеъридан яна бир таржима Бўлмасмиди Нечун эгдинг мени дунё? Эгмасанг гар бўлмасмиди? Эшигим вақтсиз, ваъдасиз Қоқмасанг гар бўлмасмиди? Баҳор эди кўз, қошимда, Муҳаббат айланар бошимда. Хурматимчун бу ёшимда Тегмасанг гар бўлмасмиди? Ўзгартиб юзим рангини, Тангри берган оҳангини. Бошимга қор челангини* Қўймасанг гар бўлмасмиди? Олган эдинг гул-чечагим, Бор чиройим,гўзаллигим Ҳеч бўлмаса […]

Tarih 21 May 2021 Kategori: Gulzira Şaripova

СОҒИНСАМ

СОҒИНСАМ Соғинсам… Юракда зил оғриқ гўё, Кўзим қароғида ёшлар милтиллар, Ақлимни шоширар ҳаёлинг гўё, Ҳижронинг танамга яна ўт қалар… Соғинсам… Сиғмайман ёруғ дунёга, Асирман муҳаббат исканжасида, Икки қўлим бойлиқ, оёғим бойлиқ, Ҳаё соқчи висол остонасида Соғинсам… Тусингни унутиб қўяман гўё, Кўз олдимдан элас ўтар дийдоринг, Ўйлайман туну кун фақат изтироб, Шуми сени севган холи дилдорнинг […]

Таржимамда дўст Озарбайжоннинг гўзал шоира қизи Орзу хоним Музаффар қизи Нури шеъри СЕН КЕТИШНИ ТАНЛАДИНГ,ҚАНДАЙ ҚОЛ ДЕГУМ Мени қурбон қилдинг, қурбон бўлмадинг, Савдоли дунёмга меҳмон бўлмадинг, Ҳеч замон дардимга дармон бўлмадинг, Сен кетишни танладинг, қандай қол дегум. Менинг ҳаёлимнинг юрти бормиди, Бу ҳам бир хато эди, дединг “қутқарди”, Руҳинг ҳам руҳимни тортиб юборди, Сен кетишни […]

Tarih 31 Mar 2021 Kategori: Gulzira Şaripova

50 дан кейинги севги

Озарбайжонлик гўзал дўстларимиздан бири, чиройли шеърлар муаллифи, шоирТеййуб Агазада ижодидан 50 ёшдан кейинги севги ҳақида чиройли бир шеър. 50 дан кейинги севги Бу ёшнинг севгиси ҳеч ўчмас бир из, Бу ёшнинг севгиси бир мавжли денгиз. Бу ёшнинг севгиси азиздан азиз, Бу ёшнинг севгиси телба бўлармиш. Қанча кинояли назардан ўтар ,Қисмат, толе номли азалдан ўтар,Қанча қияликлар, […]

Tarih 28 Şub 2021 Kategori: Gulzira Şaripova, İldırım Əlişoğlu.

Xocalı

Xocalı Озарбайжонлик дўст шоир,азиз ва қадрли оғам Илдирим Алишогли шеъридан таржима У танк остида эзилган виждоним, Байроғимга оқиб томган ол қоним, Охир битмай ярим қолган достоним, Қанча бердик у душманга имконни-Саболаринг ҳайр бўлсин… Ҳўжали! Набирага посбон кетган бувилар, А ўқларга қалқон бўлган сийналар,Дардларимга юклаганим саналар, Ёғийларга обораман ажални-Саболаринг ҳайр бўлсин… Ҳўжали! Қор ичида ғойиб бўлган […]

Tarih 1 Şub 2021 Kategori: Gulzira Şaripova

Қисмат бўлса

Озарбайжонлик дўст, шоир Сакиф Караторпак шеъридан таржима Қисмат бўлса учрашайлик қай вақтда, Ё баҳорда, ёки кузда, ё қишда. Бир мен учун ўз ёнингда жой сақла, Ё пойгакда, ё ўртада, ё бошда… Шикоят дер менга, сендан розилар, Ғам кўкарар ҳасрат ёзган ёзувда Куртак эди сийнамдаги орзулар, Сўлиб кетар битта совуқ боқишда. Бахт кемаси қайтар,қайтмас? не дейин… […]

Tarih 1 Şub 2021 Kategori: Gulzira Şaripova

Таржимамда озарбайжонлик шоир

Таржимамда озарбайжонлик шоир дўстим Сакиф Караторпакнинг гўзал шеъри Бу кеча уйғондим ёмғир сасига, Дейсанки, келишга шошмоқда баҳор. Қўллари кўксида кексадек эдиНафаси бўғилган бўз тарновчалар. Шамол тимдалайди нам ойналарни, Ёмон таққиллайди чордоқнинг томи.Энди бир онанинг қочиб уйқуси, Энди бир отанинг санчар юраги… Деворга паноҳ бўлар тиканолхўри, Ёлғизнинг мушкули бу эмиш демак… Мен яхши биламан надир айрилиқ… […]

Озарбайжонда ҳизмат кўрсатган журналист, филология фанлари номзоди,шоир Одил Жамилни дўсти Нусрат Мамедовга атаб ёзган шеърини таржимаси Унинг юрагида буюк мамлакат Туркий забон Давлатлар Сиёсатини қўллаб-қувватлаш фондининг Президенти,дўстим Нусрат Мамедовга Бироз тоғ сойига ўҳшаб кетади, Йўллари бўлмаган равон Нусратнинг, Ширин уйқулари аршга етишиб, Кечани кўзидан қувган Нусратнинг. Унинг юрагида буюк мамлакат, Орзу-тилагида бирлашар миллат, Изларидан чопар […]

Туркиялик шоир, ёзувчи ва таржимон дўстимиз Юсуф Аслан бей афанди шеъридан таржима ИНОН ИЙМОНИ ҲАМ ТОЗА БЎЛМАЙДИ Асли ўзи тоза бўлмаганларнинг, Инон иймони ҳам тоза бўлмайди. Бир олимдан таълим олмаганларда, Одобсизликдан бошқа амол бўлмайди. Соқолим йўқ дея ранжийди кўса, Қулоқ солмайдилар унинг сўзига, Агар бир инсонда ақл бўлмаса, Не сўзласанг сўзла шуур бўлмайди. Инсонни қаритар […]

Дўстим Туркиялик шоир Yusuf Aslan S,air шеъридан таржима ОҚАР СУВДАН ТИНИҚ ХИЛҚАТМИШ ЮЗИНГ Бу қандай гўзаллик, бу қандай бўй баст, Зулмат ичида нур таратмиш юзинг. Жамолинг ой каби, кўзларинг шаҳло, Оқар сувдан тиниқ хилқатмиш юзинг. Шавқинг келар қарши юксак тоғлардан, Ширин сўз тўкилар кўрган соғлардан,Бошингдаги нуринг жаннат боғлардан, Минг бир чечак очиб яратмиш юзинг. Илохий […]